Президент фармони билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги ташкил этилди. 2025 йилдан ташкилот хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текширишни бошлайди.
Собиқ камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига раҳбар этиб тайинланди. Агентликнинг ўзи Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги СЕ гувоҳномасига эга фурачилар Латвияга ишга таклиф этилаётганини маълум қилди. Ойлик иш ҳақи — 1100 евро. Бельгияда эса автомеханик ва автотехниклар учун вакансия мавжуд, иш ҳақи — 2100 евро.
Қозоғистон ҳукумати Россия қонунчилигини бузган ёки жарима тўламаган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олишни бошлади. Аввалроқ ТИВ Қозоғистон ва Россия маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этишга келишиб олгани ҳақида огоҳлантирган эди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Истанбул аэропортида, асосан, 20−35 ёшдаги хорижликлар учун хавфсизлик чоралари кучайтирилгани ҳақида хабар берди. Январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг 163 нафар фуқароси Туркияга киритилмаган, улардан 54 нафарига мамлакатга кириш тақиқланган бўлган.
Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқароси 29 февралгача мамлакатдан чиқиб кетиши сўралди. Фуқаро ўз хоҳиши билан шундай қилса, депортация қилинмайди ва келгусида мамлакатга қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германияда ўзбекистонликлар учун 50 минг бўш иш ўрни мавжудлиги ҳақида эълон берди. Фуқаролар ҳамширалик, ҳайдовчилик касблари, шунингдек, меҳмонхона, ресторан, туризм ва бошқа соҳаларда ишлаши мумкин.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Екатеринбургдаги қурилиш объектларидан бирида ўтказилган рейд чоғида меҳнат патентига эга бўлмаган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани ҳақида хабар берди. Уларга ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатилиши қайд этилди.
Москвадаги кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35−40 нафар ишчи иштирокида жанжал юз берди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Муштлашувга ошхонага киришда навбат талашиш сабаб бўлди. Мигрантлар жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.
Жахонгир Хидайходжаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди. Агентликнинг собиқ раҳбари жиноят иши доирасида ҳибсга олинганди.
Москвада ноябрдан буён иш ҳақини ололмаётган мингдан зиёд ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар норозилик ҳаракати уюштирди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жароҳатланган ва ҳибсга олинганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда ишлаш учун рухсатномаси мавжуд бўлмаган 18 нафар ўзбекистонликка ҳуқуқий тушунча берди. Улар орасида илк бор қўшни давлатга борганлар огоҳлантирилган, кўпдан бери ишлаётганлари эса жаримага тортилган.
Ўтган йили Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида хорижда вафот этган 518 нафар фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинган. Шунингдек, агентлик оғир аҳволга тушиб қолган 321 нафар фуқаронинг ватанга қайтишига ҳам ёрдам берган.
«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди. Қонун лойиҳасида меҳнат мигрантларининг даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги белгиланмоқда.
Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда ўтказилади. Шу муносабат билан Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходими Тошкентга келди.
5 октябрдан бошлаб Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига доимий авиақатновлар оширилади. Бунда Москва — Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига 4 тагача рейс, Москва — Самарқанд, Бухоро бўйича ҳафтасига 2 та рейс йўлга қўйилади.
Сенат Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиали Россияга ишга жўнатган 41 нафар ўзбекистонликлар ваъда қилинган маош тўланмаётганлиги ҳақидаги мурожаатни ўрганиш натижаларини эълон қилди. Аниқланишича, фуқароларнинг паспортлари расмийлаштириш учун олинган ва улар бир соатлик иш ҳақини бир кунлик деб «нотўғри тушунишган». Ушбу воқеалар ортидан агентликнинг Андижон филиали раҳбари Улуғбек Юлдошев ишдан бўшатилди.
Хайрулла Умаров Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар у агентлик бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Меҳнат мигрантлари учун очиқ мулоқот имкониятини яратиш мақсадида мурожаатларни онлайн қабул қилиш ва уларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат учун қулай бўлган платформаси ишга туширилди. Платформада соҳа мутахассислари фуқароларга онлайн консультациялар бериб боришади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг